23 February 2011
02:33 -
Ўзбекистонда болалар Омбудсмани ташкил этилади, демак ишлар ёмон
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази мамлакатда бола ҳуқуқининг кафолатлари, бу борадаги қонунчликнинг ижроси юзасидан анжуман ўтказиб, унга мамлакатдаги халаро ташкилотлар ваколатхоналари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва жамоатчиликни таклиф этган. БМТнинг маҳаллий ваколатхонаси кўмаги билан ташкил этилган анжуманда нутқ сўзлаган Миллий марказ раҳабари раҳбари, масхарабоз Акмал Саидов БМТнинг тегишли структураларида Ўзбекисонинг бола ҳуқуқларига оид ҳисоботлари мувафаққиятли топширилгани, жаҳон ҳамжамияти ўзбек боласининг ҳуқуқлари шу қадар таъминланганидан ёқа ушлаётгани ҳақида лоф отган. Яқинда болалар Омбудсмани ташкил этилишини таъкидлаб, бу борада унинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқлаётганини эътироф этган. Бизда ҳамма нарса яхши бўлса, болалар Омбудсманининг нима кераги бор деган саволни қўймаган ҳам.
Анжуманда иштирок этган Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, яъни катталар Омбудсмани Сайёра Рашидова лофни лофга улаб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасидаги оламшумул ислоҳотлар борасида гапирган.
Ўзбекистон ТВга интервью берган БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Ўзбекистон ваколатхонаси раҳбарлари Ўзбекистон ҳукуматининг бола ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларини олқишлади. Табиий, у аҳвол ёмон бўлгани учун шундай қилингаётганини тушунади, у буни гапиргандир ҳам, аммо экранларга фақат олқишларгина чиқарилган.