23 February 2011
00:28 -
Фуқаро газ қувурини зарарлашда айбланмоқда, у ҳоким бўлганида ҳеч гап йўқ эди
Навоий вилояти ИИБ томонидан Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи “Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой” газ қувурининг 90-километри остидаги тўртта бетон тиргакни ўмарган маҳаллий тадбиркор ҳибсга олинибди. Вилоят ИИБ томонидан тарқтатилган маълумотда келтирилган зарар миқдори, берилган жазо ҳақида айтилмаган.
Бироқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги Кўкча сув омборидан Андоқ қишлоғигача бўлган 2,5 километрлик улкан қувурларни талон-тарож қилишга бошчилик қилаётган туман ҳокими Пирмат Ўсаров билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Сайтимизда диаметри 100 см бўлган бу улкан қувурларни ҳоким бошчилигидаги жиноятчи тўдалар қазиб олиб кетаётгани, аммо буни вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари кўриб, кўрмасликка олаётгани ҳақида хабар қилгандик.