23 February 2011
00:06 - Туркман делегацияси Тошкентга келди
Туркманбоши Бердимуҳамедовнинг Тошкентга амалга оширадиган давлат ташрифидан аввал мамлакатнинг Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Баяр Абаев бошчилигидаги мамлакат делегацияси бугун юртимизга келди. Расмий хабарларга кўра, икки мамлакат Президенларининг олий даражадаги учрашувларидан аввал Баяр Абаев ва унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Элёр Ғаниевлар учрашиб, ташриф дориасидаги масалаларни пишитиб бўлишибди ҳам. Шу билан бирга иккала режимнинг ўзаро ҳамкорлигига оид савдо-иқтисодий шартномалар режасини ишлаб чиқишган.