22 February 2011
23:45 -
Россиядаги дипломатимиз Астраханга борди
Бу мамлакатда тирикчилик ғамида юрган юртдошларимиз ҳолидан хабар олиш тугул уларнинг бошига тушган фожеаларни эътироф этмайдиган Россиядаги элчихонамиз биринчи котиби Беруний Алимов Астрахань вилояти маъмурияти таклифи билан вилоятга келибди ва Навоий ҳазратларининг юбилейи муносабати билан ўтказилган тантаналарда иштирок этибди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда тарқатилган хабарнинг биргина жиҳати муҳим, яъни Алимов жаноблари Астраханнинг катталари билан мигрантларимиз масаласида ҳам сўзлашган. Лекин хабарда одатдагидек суҳбат тафсилотлари очиқланмаган.