22 February 2011
23:32 - Шаҳар миршаббошиси нафақага кетди
“Озодлик” радиосининг Узметроном сайтига асосланиб билдиришича, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Қобул Нақибов пенсияга чиқарилган.

Маълум бўлишича, ҳозир унинг вазифасини ўринбосари, полковник Аброр Ибрагимов бошқармоқда. Тошкентдаги айрим доиралар Нақибовнинг истеъфосини Ички ишлар вазири Матлубов билан келишмай қолганини таъкидласа, айримлар шаҳарни коррупционер амалдорлардан тозалаш кампаниясининг бир қисми дейишмоқда.

Қобилжон Нақибов муқаддам Собир Раҳимов тумани ИИБ бошлиғи, сўнгра Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланган. у ишлаган даврда милиция яна-да ваҳшийлашди, тергов изоляторлари қийноқлар маконига айланди.