19 February 2011
20:24 - БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида Исроилга ёқмайдиган резолюция вето қилинди
Хавфсизлик Кенгашнинг кечаги очиқ мажлисида Филистин томонидан киритилган ва Исроилни Филистин давлатининг ҳудудларида яҳудийлар яшайдиган манзиллар қураётгани учун қоралайдиган қарор лойиҳаси муҳокама қилинди. Қарор овозга қўйилганда, Хавфсизлик Кенгашининг 14 аъзоси уни қўллаб-қувватлади, аммо, Хафсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида ветога ҳаққи бўлган АҚШ, бу ҳуқуқидан фойдаланиб, уни ўтказтирмади.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги АҚШга расман миннатдорчилик билдиргани яҳудийларнинг рус тилидаги zman.com сайтида хабар ҳам қилинди.

Шу сайтниннг билдиришича, АҚШ президенти Барак Обама филистинликлардан бундай резолюцияни Хавфсизлик Кенгашига критмасликни, ёки уни юмшоқроқ қилишни сўраган, акс ҳолда, бу – филистин-америка муносабатларига салбий таъсир этиши мумкинлигини таъкидлаган экан. Аммо, филистинликлар бундай таклифни рад қилишибди.