19 February 2011
04:41 - АҚШ дипломати Роберт Блейк Ўзбекистонда ким билан кўришди?
Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк 7-18 февраль кунлари Тошкентда бўлиши ва Ўзбекистонрасмийлари билан Йиллик Иккитарафлама Консультацияларнинг иккинчисини ўтказиши керак эди. У Тошкентга келди, демак, Йиллик Иккитарафлама Консультацияларнинг иккинчисини ўтказилди.

Аммо, Ўзбекистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги ЎзА бу ҳақда оғиз ҳам очмагани қизиқ. Бундай воқеаларни ёритиш вазифаси бўлган Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги ҳам жим.

Кўринишидан, бу воқеани ёритиш Ўзбекистон режимининг хизматида бўлган uzdaily.uz сайтига топширилган. Бу сайтнинг хабарига кўра, Йиллик Иккитарафлама Консультацияларнинг иккинчиси ростдан ҳам бўлиб ўтган. Қизиғи шундаки, Ўзбекистон тарафидан ким бу консультацияларга қатнашгани тилга ҳам олинмайди. Умумий гаплардан иборат узундан-узоқ хабар, аслида, хабарчилик устидан кулишдир.