19 February 2011
04:28 - Нурсултон Назарбой президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди
Бугун Қозоғистоннинг Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) жорийдаги президент Нурсултон Назарбойни 3 апрелда бўладиган президент сайловига номзод сифатида рўйхатга олди.

МСК раиси Қуандиқ Турғанқуловнинг айтишича, дейилади бу мамлакатнинг давлат ахборот агентлиги Казинформнинг хабарида, номзодни рўйхатга олиш учун сайловчиларнинг камида 1 фоизи уни қўллаб-қувватлаши керак. Нурсултон Назарбойни 8 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлагани ҳақидаги ҳужжат МСКга келиб тушибди ва у номзод сифатида рўйхатга олинибди.