19 February 2011
03:53 - Ислом Карим Америка-Ўзбекистон савдо саноат палатаси мукофоти билан тақдирланди
Бугун Ўзбекистон Президенти билан Оқсаройдаги учрашувда мазкур палата раҳбари Кэролин Лемм бошчилигидаги делегация мазкур мукофотни тақдим этган. Кэролин Лемм хонимга кўра, мазкур фахрий мукофот Ислом Каримга Ўзбекистондаги иқтисодий барқарорлик, бозор иқтисодиётига изчиллик билан ўтиш давридаги хизматлари учун берилган.

Ўзбекистоннинг расмий агентликлари “Ўзбек модели” асосчиси бўлган Президентга саросима ва бўҳронларсиз барқарор макроиқтисодиёт кўрсаткичларини намойиш этгани учун тақдим қилинган мукофот - уни халқаро миқёсда эътироф этишдир, деб бонг уришга бошлади.