19 February 2011
03:29 - Тошкент телеканаллари халқаро шарҳларининг асосий мавзуи - араб исёнлари
Араб дунёсида кечаётган иқилоблар Тошкент телеканали халқаро дастурларининг асосий мавзуини ташкил қилмоқда. Бугунги шарҳларда Баҳрайндаги аксил ҳукумат кучлари ва ҳукумат тарафдорларининг ўртасида юзага келган зиддият, берилган қурбонлар ва келтирилган зарар кўлами ҳақида батафсил ҳикоя қилинди. Телекналнинг хорижий оммавий ахборот воситаларига иқтибосан бераётган шарҳларида исёнчиларинг тартибсизликлари, ҳукумат позицияси ҳамда бу воқеаларнинг қўшни мамлакатларга кўчаётгани таъкидланди. Мазкур телеканал шарҳловчилари Тунис, Миср ва Иорданиядаги исёнларга ҳам кенг ўрин берганди.