16 February 2011
04:14 -
Парламент: фуқаролар шикояти кўлами ортган, инсон ҳуқуқлари вазияти эса яхшиланган
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонучилик палатаси депутатлари Парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сайёра Рашидовнинг 2010 йилдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир ҳисоботини тинглади ва сўнгра бир овоздан қабул қилди. Омбудсманга кўра, 2010 йил мамлакат ҳаёти, унда инсон ҳуқуқларининг аҳволи борасидаги вазият яхшиланган. Кишилар фаровонлиги ошиб, уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари таъминланган. Буни масхарабоз депутатлар ҳам сўзга чиқиб эътироф қилишди, дейди мухбиримиз.
Ўтган йили Омбудсман идорасига 10619 нафар фуқаро шикоятлар билан мурожаат қилган. Бу 2009 йилдагига қараганда роса 1000 тага кўпдир, ундан таввалги йилдагига қараганда эса бир неча баравар ортиқ. Агар мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазияти яхшиланиб, фуқароларнинг қонуний манфааатлари таъминланаётган бўлса, одамларнинг ишончини аллақачон йўқотиб бўлган биргина Омбудсманнинг ўзига шунча шикоят келармиди? Рақамлар ҳисоботнинг сохталигини фош этаётганини наҳотки Рашидова хонимнинг ўзи англамаётган бўлса?..