16 February 2011
03:53 -
Қашқадарёда ўқитувчилар “хайрия”га мажбурланмоқда
Вилоят Халқ таълими бошқармаси ўтган йили вилоятда футболни ривожлантириш мақсадида ўқитувчиларнинг ойлик маошларидан спортнинг бу турига мажбурий ҳомийлик учун тутиб қолишганди. Бу йил эса педагогларнинг ойлик маошлари “Нурооний” жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилмоқда. Бир неча миллион сўмни ташкил этадиган бу “хайрия” маблағлари қайга кетишини билмадиг-у, лекин тишини тишига қўйиб ишлаётган педагогларнинг бу ҳолдан мушти тугилган, дейди маҳаллий ўқитувчилардан бири.