11 February 2011
04:13 -
Тележурналистларнинг даъвосини кўраётган маҳкама кечиктирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьяси Дилбар Исроилова тележурналистлар Малоҳат Эшонқулова ҳамда Саодат Амонованинг ишга тикланиш юзасидан берган аризаси асосида очилган маҳкамани 22 февралга қадар кечиктирди. У сўнгги икки ҳафтада ишни кўриб чиқишга вақти йўқ эканини таъкидлаб, бу иш бўйича жавобгар бўлагн Ўзбекистон телерадиокомпанияси маъмуриятига ҳам қарорини етказганини айтди.