11 February 2011
03:24 -
Ҳусни Мубракнинг куни битдими?
Жаҳон ахборот воситаларида сўнгги соатларда Мисрдаги воқеалар ҳақида фақатгина Ҳусни Муборак бугуннинг ўзиёқ истеъфога чиқиши масаласи муҳокама қилинмоқда.
АҚШнинг Марказий Истиҳборот Ташкилоти директори Эдвард Панетта “Ҳусни Муборак бугун кечгача истеъфога чиқса керак” деса, бу мамлакат президенти Барак Обама Мисрда тарихий воқеалар бўлаётганини, АҚШ Мисрнинг демократияга ўтишига ёрдамчи бўлшини гапирмоқда.
Миср телевидениеси Ҳусни Муборак ўзи яқинда тайинлаган вице-президент Умар Сулаймон билан учрашмоқда дер экан, ундан кейин турли чалкаш хабарлар тарқатмоқда. Аввал Ҳусни Муборак ўз ваколатларини Умар Сулаймонга топширгандан кейин намойишчилар бунга қарши чиқса, армия уларни бостиришга тайёр эканлиги айтилди. Кейинчалик эса, айнан армия Ҳусни Муборакнинг истеъфосига қарши чиқаётгани билдирилди. Демак, ҳамммаёқ аралаш-қуралаш.
Шу дақиқалардан ҳам, вақт ярим кечасига яқинлашиб келаётганига қарамасдан Қоҳиранинг Таҳрир майдони одамлар билан тўла. Ўнлаб чодирлар тикилган, одамлар ҳаёжон ичида, ҳамманинг қўлида байроқлар, плакатлар. Майдон тўла ҳайқириқларни сўз билан тасвирлаб бўлмайди. Ҳамма Ҳусни Муборакниннг даф бўлишини талаб қилмоқда.
Кўринишидан, Ҳусни Муборакнинг сиёсий куни бугун битадиганга ўхшайди. Нима ҳам бўларди, дунёда яна битта диктатор камаяди-да. Аммо, Мисрни оғир кунлар кутади, чунки, диктаторнинг қилиб кетган ишларни тузатиш осон бўлмайди.