10 February 2011
06:06 -
Туркиянинг исломий илдизли ҳукумрон партияси янги сайловларда яна ҳам мустаҳкамлашади
Раиси Туркиянинг Бош вазири Тойиб Эрдўғон бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) тахминан 1 йил ичида бўладиган парламент сайловларида 58 фоиз овоз олишни режалаштирмоқда, дейди бу партиянинг Сайлов Координацион Маркази раиси, жорийдаги парламент аъзоси Адем Қадам. Унинг бу сўзлари давлатнинг расмий Анадўли агентлиги тарафидан тарқатилган.
2007 йилда ўтказилган сўнгги сайловларда АТП 37 фоиз овоз олиб, парламентда кўпчилик ўринни олганди. Тўғридан-тўғри бўлмаса ҳам, Отатурк яратган дунёвий давлатчилик принципларига қарши чиқаётган ва бу йўлда собитқадамлик билан кетаётган АТП кейинги сайловларда яна ҳам катта мувафаққиятларга эришса, Туркиянинг Эрон ва араб мамлакатлари билан алоқалари кучаяди, Ғарб, хусусан, НАТО билан алоқалар заифлашади. Табиий, Туркиянинг авалги раҳбарлари кўтарган “Турк Дунёси Бирлиги” ғояларига эътибор камаяди.