10 February 2011
03:11 - Эрон режими Ўзбекистонга бағрини очмоқда эмиш
Бугун Эроннинг мамлакатимиздаги элчилигида Ислом инқилобининг 32 йиллиги тантаналари муносабати билан ўтказилган анжуманда мазкур мамлакат элчиси Муҳаммад Кешаварзода икки режимнинг алоқалари узоқ асрларга бориб тақалиши ва бу ҳамкорлик йилдан йилга ўсиб бораётганини таъкидлади.

Ҳозирги кунда ўзаро товар айрибошлаш ҳажми 609 миллион АҚШ долларига етган ҳамкорлар яқин келажакда яна-да жипслашишини айтди. “Президент Ислом Каримнинг доно сиёсати туфайли фуқароларининг фаровон, иқтисодиётнинг ўсиши 8,5 фоизлик натижага етди... Эрон Ўзбекистонга бағрини очади” деди элчи.