10 February 2011
02:48 -
Қирғизлар ўзбекка кун бераяпти
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, Фарғона вилоятининг Қирғизистондаги Сўх анклави яна можаро уясига айланган. “Ўзбекнефтгаз” ширкатига қарашли шимолий Сўх ер ости газ заҳиралари қудуқларида ишловчи юртдошларимиз Боткен вилояти Зартош қишлоғи аҳолиси томонидан калтакланиб, ҳудуддан чиқариб юборилган. Қирғиз миллатчиларига бошчилик қилаётган Боткен вилояти губернияси маъмурий ишлар бўлими бошлиғи Тоштемир Эшалиев ҳамда Бурганди массиви бошлиғи Алчинбой Торалиевга кўра, ўзбеклар қирғиз овулларини газ билан таъминлаётган 127-нчи қудуқни тозалаб бериши лозим. Аксинча, қирғизлар уларни бу ерда ишлашга қўймайди.
Ўзбек ишчиларнинг таъкидича, бутунлай бошқарув механизмлар йўқолган Қирғизистонда амалдорлар халқ манфаатлари учун қайғураётгани йўқ, уларни анклав ҳудудидаги 200 гектар ерда жойлашган ва ўзларига тегишли бўлган хусусий оҳак цехлари қизиқтиради. Табиий газ ўша цехларнинг кун-у тун ишлаб туриши учун керак. Икки давлат ўртасидаги шартномалар бўйича берилиши керак бўлган табиий газ қирғизларга ўз вақтида берилмоқда.