08 February 2011
22:04 - Японияга борадиган Ислом Каримнинг ҳолига маймунлар йиғламоқда
Маълумки, Ўзбекистон президенти рафиқаси билан 8-10 февраль кунлари Японияга ташриф буюради. Уларнинг шарафига Япония императори Акихито махсус қабул маросими ўтказиши ҳам мўлжалланган.

Яна шу ҳам маълумки, Япониянинг ташқи сиёсатдаги дарди – Россия билан муносабатларнинг яхши эмаслиги, Россия Япониянинг Курил оролларини қайтиб бериш нияти йўқлигини очиқча кўрсатаётганидир. Шунинг учун, Япония ҳозир Россиянинг мутамлакасидан қутилган собиқ Совет мамлакатларига бўлган муносабатларини ўз ташвишлари асосида қурмоқда. Тўғрироғи, у Россиянинг собиқ мустамлакаларини ўзи тарафига тортишга интилмоқда. Ўзбекистон президентини Японияга таклиф қилиш ва уни Император билан учраштириш шу мақсад йўлидаги уринишлардан биридир.

Аммо, Япония тушунмаяптики, Ислом Карим тамомийла КГБчи Путиннинг вассали ва унинг айтган чизиғидан ҳеч қачон чиқмайди. Шу кунларда Россия-Япония муносабатлари энг ёмон ҳолга тушган. Аввал Россия президенти Дмитрий Медведевнинг, сўнгра Мудофаа вазири Сердюковнинг Курил оролларига бориши Японларини ўта дарғазаб қилди.

Бундай шароитда, Ислом Карим жуда оғор аҳволда қолади. Японларга ёқадиган нарса гапирай деса, Путиндан қўрқади, японларнинг кўнглини оғритса, ташрифдан кутган режалар бузилади. Қани энди, унинг мактабга борадиган ўқувчи каби “прогул” қилиш имкони бўлса.