08 February 2011
04:26 - Россия полицияни қонунлаштирди, Ўзбеrистон милицияси ҳақида ҳалигача қонун йўқ
Қатор ўрис телеканаллари Дмитрий Медведовнинг “Полиция тўғрисида”га Миллий қоннуни имзолаши муносабати билан сўзлаган нутқини намойиш этмоқда. Россия президенти мамлакат куч ишлатар тизимларининг етакчиси бўлган полициянинг қонунлаштирилиши, унинг милициядан полицияга ўзгартирилиши муҳим сиёсий қадам эканини таъкидлашдан чарчамаяпти.

Ўзбекистон ҳукумати эса мамлакатнинг осойишталиги тимсоли бўлган ярим миллионлик миршаблар армияси фаолиятини қонунлаштиришни ҳали ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Аксинча, уларнинг қонун билан белгиланмаган ваколатлари кун сайин кенгайиб, хавфли тус олмоқда, деди мухбиримиз.