06 February 2011
12:40 -
Ҳусни Муборак ва америкаликлар сўзларидан қайтдилар
Миср президенти Ҳусни Мубрак ҳокимиятдаги Халқ-демократик партиясининг раҳбарлигидан истеъфога кетгани хато бўлиб чиқди. Энди маълум бўлишича, Ҳусни Мубрак партия раҳбариятини истеъфога жўнатиб, ўзи раислик курсисида қолган. Аммо унинг ҳам президентлик, ҳам партия раислиги курсилари шунчалик силкиниб қолганки, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди.
Аммо, битта нарса ҳозирданоқ равшан. Ўрта асрларда қолиб кетган араблар инқилоб қилишни ҳам билишмайди. 300 кишини қурбон қилиб, ҳали ҳам диктатордан истеъфо талаб қилиш биланововра бўлиш учун араб бўлиш керак.
Дарвоқе, орқага чекинаётган фақат Ҳусни Муборак эмас. Америкаликлар ҳам шундай қилишмоқда. Кеча АҚШнинг Миср бўйича махсус вакили Фрэнк Виснер Ҳусни Муборак президентликдан чекинмасдан ислоҳотларга раҳбарлик қилиши лозим, деган маънода баёнот берганини биз ҳам хабар қилгандик ва буни АҚШ маъмуриятининг фикри деб қабул қилгандик.
Энди маълум бўлишича, ундай эмас экан. Давлат Департаментининг вакили Филип Кроули кеча мухсус баёнот тарқатиб, Фрэнк Виснер фақат ўз фикрини билдирганини эътироф этди. Демак, АҚШ ҳукумати Ҳусни Мубракдан воз кечиб бўлди, унинг кунлари битмоқда.