06 February 2011
03:17 -
Ўзбекистонда айрим каналлар Миср ғалаёнларини кенг ёритмоқда, айримлари сукутда
Бир неча кундан буён Тошкент телеканалининг “Пойтахт” ахборот дастури Мисрда бўлаётган ғалаёнлар, унинг оқибатлари ва мавжуд вазият борасидаги лавҳаларни намойиш этмоқда. Бугинги дастурда ҳукумат ва исёнчиларнинг музокаралари натижасиз тугагани, исёнчилар сони тобора ортиб, мамлакат вазият таранглашаётгани қайд этилди. Мазкур канал пойтахт ва ТОшкент вилояти ҳудудида намойиш этилади. Шунингдек, Мисрдаги вазиятни бир қанча FM радиолари ҳам кунма-кун шарҳлар, воқеалар ривожи ҳақида хабар бермоқда.
Бироқ Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” теле ва радиоканалларида Миср воқелари тилга олинаётгани йўқ. Канал ходимларининг айтишича, араб исёнчилари билан боғлиқ вазиятни ёритмаслик ҳақида кўрсатма йўқ, аммо каналлар раҳбарияти эҳтиёткорлик нуқтаи назаридан воқеаларни ёритишга ботиниша олмаяпти.
Демак, расмий каналлар цензура қилмаса ҳам бўлавердиган ҳолга келибди, дейди мухбиримиз. Ислом Каримнинг истаги бўйича ислоҳотлар ростдан ҳам чуқурлашаяптими?