05 February 2011
21:27 - Россия мухолифатининг бирлашган партияси Москва ташкилотининг таъсис конференциясини ўтказмоқда
Икки ойча аввал тузилган Россия мухолифатининг бирлашган ташкилоти – “Ўзбошимчалик ва коррупциясиз Россия” номли Халқ Эркинлиги Партияси шу соатларда Москва шаҳар ташкилотининг Таъсис конференциясини ўтказмоқда. Конференцияда партия раисдошлари Россия Халқ-Демократик Иттифоқи раиси Михаил Касьянов, “Демократик Танлов” ҳаракати раиси Владимир Милов, “Бирдамлик” ҳаракати раисдоши Борис Немцов ва Республика Партияси раиси Владимир Рыжков ҳам иштирок этишмоқда.

Борис Немцовнинг журналистларга билдиришича, партия рўйхатдан ўтиш учун Россиянинг 40 минтақасида ташкилолар тузиши, 45 минг аъзо тўплаши керак. Биз, дейди у, 16 апрель куни Москвада “Ўзбошимчалик ва коррупцияга қарши” шиори остида намойиш ўтказамиз, ҳокимиятдагилардан партиямизни рўйхатдан ўтказишни, Давлат Думасига бўладиган сайловларда иштирок этишга рухсат берилишини талаб қиламиз.

Партиянинг Федерал Кенгашига 500 москваликдан партияга аъзо бўлиш ҳақида ариза тушибди. Бу - Москвадек шаҳар шучун жуда оз ва янги партия халқ тарафидан оммавий қўллаб-қувватланмаслиги мумкинлигини кўрсатувчи таҳликали сигнал, дейди мухбиримиз.