05 February 2011
04:14 - Қирғизистон ўзбекларининг пойтахти Ўшда жума номози қилинадиган мачитлар сони камайтирилади
Бу ҳақда шаҳар ҳокими Мэлис Мирзаақматовга асосланиб АКИпресс агентлиги хабар берди.

Ҳозир шаҳарда 52 мачит борлиги, уларнинг 25 тасидагина жума намози ўқилиши билдирилган хабарга кўра, энди жума номози ўқиладиган мачитларнинг сони 15 га туширилармиш. Бундай мантиқсизликнинг маъно ва сабаби тушунтирилмайди.

Айни замонда, шаҳарда вақтинчи даъватчиларнинг фаолияти тўхтатилади. Чунки, бошқа жойлардан келган даъватчилар ўшликларда гумонсираш ва хавсираш туйғулари уйғотаётган эмиш.

Маълумки, масчитларга асосан ўзбеклар боришади. Қирғиз фашистларининг намояндаларидан бири ҳисобланадиган Ўш ҳокимининг хатти-ҳаракатлари айнан ўзбекларга қарши қаратилганини тушуниш қийин эмас.