05 February 2011
03:44 - Ўзбекистон режими демократия масаласида 107 партияни рўйхатдан ўтказган Эрон муллалари даражасига ҳам чиқолмаяпти
Эроннинг FARS агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, бу мамлакатда яна 2 партия рўйхатга олинган. Булур – “Ўтиш давари талабалар ҳаракати” ва “Исломий Эронда адолат истаганлар” номли партиялардир. Уларнинг иккаласи ҳам мавжуд ҳокимия тарафдори.

Эронда рўйхатга олинган партияларни уч гуруҳга бўлиш мумкин. 47 партияни ўз ичига олувчи биринчи гуруҳда ислоҳотчилар, яъни мавжуд режим мухолифатчилари бор. Иккинчи гуруҳга консерватик руҳдаги режим тарафдорларининг 35 партияси киради, учун гуруҳдаги 25 партия баъзи масалаларда ислоҳатчиларни, баъзи масалаларда консерваторларни қўллаб-қувватлайди

Минг афсуски, Ўзбекистонда ҳеч қандай таъсир кучига эга бўлмаган 5 та қўғрчоқ партиядан бошқа сиёсий ташкилот рўйхатга олинган эмас.

“Бирлик” - дунёда танилган, 25 минг аъзоси бўлган ва рўйхатдан ўтиш учун Ўзбекистон Адлия вазирлиги билан йиллардан бери ҳуқуқий майдонда олишиб келаётган ягона партиядир. Бу партия рўйхатдан олинсагина мамлакатимизда ҳақиқий ўзгаришлар бошланиши мумкинлигини ҳозир ҳамма тушунади.