04 February 2011
22:42 - Европа Иттифоқидан ҳеч нарса чиқаролмаган Ислом Карим энди Японияга бормоқчи
Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнот ҳам тарқатди. Унда айтилишича, хотини Татьяна билан 8-10 февраль кунлари Японияга борадиган Ислом Карим Имперетор Акихито ва Бош вазир Наото Кан билан учрашади. Император ва унинг хотини Ислом ва Татьяна Каримлар шарафига махсус қабул маросими ўтказади.

Аммо, Ўзбекистоннинг расмий ахборот агентликлари давлат раҳбарининг Япониядек муҳим мамлакатга қиладиган сафари ҳақида одатдагидек мум тишлаганлар.