04 February 2011
22:17 - Нурсултон Назарбой навбатдан ташқари президент сайлови тайинлади, ўзбекларга тупириб, Қирғизистон Бош вазирини қабул қилди
Бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой навбатдан ташқари президент сайловини шу йил 3 апрелда ўтказиш бўйча Фармон эълон қилди. Кечагина бу мамлакат Парламенти тарафидан тасдиқланиб, ўша куниёқ президент тарафидан имзоланган янги қонун Нурсултон Назарбойга бундай ҳуқуқ беради. Хуллас, 3 апрелда Нурсултон Назарбой яна бир муддатга президент қилиб сайланади.

Аммо, аввалига рефендум ўтказиш бўйича парламентда ўта тезликда қабул қилинган қонунлар, кейин навбатдан ташқари президент сайлови ўтказиш ўйинлари, шак-шубҳасиз, Нурсултон Назарбойнинг ЕХҲТ саммитини Остонада ўтказиш борасида эришган обрўларни йўққа чиқармоқда. Диктатор ҳамма ерда диктатор, ақл билан ишлайдиган одам эмаслигини яна бир марта кўрсатмоқда.

Бугун Нурсултон Назарбой ўзининг Остонадаги Оқўрда қароргоҳида Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаевни қабул қилди. Қозоқларнинг расмий Казинформ агентлигининг хбарларида бу учрашув ҳақида умумий сўзлардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Лекин Қозоғистон президентининг ўзбекларни қирғин қилинишига йўл очиб берган қирғиз раҳбарларини қабул қилиши, қирғин воқеалари ҳеч бир шаклда қораламаслиги, ўзбек миллатига нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизликдир.