03 February 2011
08:15 - Ҳусни Муборак ҳужумга ўтди: мухолифат билан мулоқот намойишчилар тарқалгач бўлади
Бугун кечаси ҳам Қоҳирада Ҳусни Муборак тарафдорлари билан унга қарши бўлганларнинг тўқнашувлари давом этди. 3 киши ҳалок бўлгани, 1000 дан ортиқ киши яралангани хабар қилинмоқда.

Айни замонда, Исроил давлати ўзи тарафида эканини тушунган Ҳусни Муборак қарши ҳужумга ўтди. Бир неча кун аввал мухолифат лидери, Атом Энергияси Халқаро Агентилигининг собиқ раиси ал-Барадей ҳокимият билан мулоқот Ҳусни Муборак Мисрни тарк этгандан кейин бошланади, деган ультиматум қўйган эди. Энди шартларни Ҳусни Муборак ўртага ташламоқда.

Яқинда у тарафидан вице-президент этиб тайинланган Умар Сулаймон кеча кеч соатларда намойишчиларни уй-уйларига тарқалишини талаб қилар экан, ана шундан кейингина мухолифат билан мулоқот бўлиши мумкинлигини урғулади.

Кўринишидан, сўнгги кунларда саросима ичида бўлган Ҳусни Муборак ўзини қўлга олволди.