03 February 2011
07:06 -
“Манас” Университетида Ражаб Эрдўғонни қирғиз қилишди
Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида Бишкекдаги Қирғиз-Турк “Манас” Университетини зиёрат қилган Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғонга қирғизча миллий кийимлар кийдирилди, қўлига ҳукмдорлик рамзи бўлган қамчин тутқазилди, дейилади “Туркия” газетасининг хабарида.
Бишкекдаги қонли давлат тўнтарилиши ва ўзбекларнинг бу мамлакатдаги пойтахти Ўшда бўлган қонли воқеаларни назарда тутиб бўлса керак, Қирғизистон сўнгги даврда кўп азоб чекканини гапирган туркиялик меҳмон, бу воқеларни бошқа ҳеч бир шаклда тилга олмаган.
Меҳмонларга аллақачон ишдан чиққан миллий кийимлар кийдириш, ўзимизда каби қирғизларда ҳам давом этаётгани қизиқ.