02 February 2011
22:33 - Муборак кетмоқчи эмас, чунки Обама унга сотқинлик қилганидан Исроил шокда
Исроил Миср президенти Ҳусни Муборакнинг тақдирига оид қарорини очиқлагач, Мисрда ҳаво ўзгаришга бошлади.

Бир ҳафта олдин Мисрда Ҳусни Муборакнинг истеъфоси ва сиёсий ислоҳотлар ўтказиш талаби билан оммавий намойишлар бошланганди. АҚШ президенти Барак Обама ҳам Муборакка ислоҳотлар бошлаш ва бўладиган президент сайловларида номзодини қўймасликни таклиф қилгандан кейин, кўпчилик Миср президентининг куни битди деб ҳисоблади.

Фақат “Ҳаракат” агентлигининг экспертлари Ҳусни Муборак ва Иордания қироли Абдулло Исроилнинг қўғирчоқлари эканлигини таъкидлаб, 29 январдаги хабарларимиздан бирида, бу диктаторларнинг тақдири Исроилнинг қўлида эканлигига шаъма қилишганди. Воқеалар бизнинг башоратларимиз йўналишида ривожланмоқда.

Исроил Бош вазири Натаняху Мисрдаги воқелаларни оловлантирмаслик учун, у ердаги воқеалар хусусида ўз ҳукумати ҳеч қандай шарҳ бермаслигини эълон қилса ҳам, ҳукумат аъзоси бўлмаган президент Шимон Перес ва турли телекоментаторлар 31 январдан Ҳусни Муборак Исроилнинг шу минтақадаги бирдан-бир дўсти эканлигини, Барак Обама Ҳусни Муборакка нисбатан сотқинлик қилгани исроилликларни шок қилганини гапиришга бошладилар.

Мисрда вазият дарҳол ўзгарди. Ҳусни Муборак сентябрь ойида бўладиган сайловларгача истеъфога кетмаслигини эълон қилди, унинг шу пайтгача борлгини ҳам кўрсатмаган тарафдоралари альтернатив намойишлар бошлашди, икки тараф ўртасида тўқнашувлар бошланди. Исроил Ҳусни Муборакни сақлаб қолиш-қололмаслиги номаълум, аммо бу фактор билан ҳамма ҳисоблашишга мажбур.

Дарвоқе, Ислом Каримни йиқитаман деганлар ҳам, унинг орқасида Исроил турганини унутмасликлари, энг камида, бу фактни ҳисобга олишлари керак.