03 February 2011
02:16 -
Европа Белорусь мухолифатига 120 миллон долари миқдорида маблағ ажратмоқчи
Поляк оммавий ахборот воситаларининг мамлакат Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийга таяниб, тарқатган маълумотларига кўра, Варшавада йиғилган 36 донор мамлакат вакиллари Белорусь мухолифатига 120 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишга келишган. Демократик Ғарбнинг бундай кескин қадамига Лукашенконинг янги йил арафасида қайта тахтга ўтириши бўлди, деб ёзмоқда матбуот. Айни дамда Еврокомиссия ҳам мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ва демократик ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратиладиган грант миқдорларини тўрт бараваргача оширмоқчи.