02 February 2011
02:23 -
“Бирлик”ни ким тузганлиги ҳақидаги баҳслар ҳақида
Мен Фахриддин Худойқулов билан умуман таниш эмасман, аммо унинг “Бирлик” халқ ҳаракатини тузганлиги ҳақидаги даъволарини бир неча маротаба интернет сайтларида ўқиб ҳайрон қолдим.
Хўш, Юсуф Расул Дадахон Ҳасановни “Бирлик”ни асосчиси деса нима бўлди-ю демаса нима? Таниқли ҳофиз 70 ёшни оралаб қолган отахон. Уни “Бирлик”ни асосчиларидан деса арзийдиган инсон. Унинг қўшиқлари минглаб инсонларни курашга отлантирган, қалбларимизни тўлқилантириб, курашга ундаган.
У ҳам сиёсий кураш давомида қаердадир янглишди, аммо унинг қўшиқларини ўзи, менинг назаримда, қоғоздагина қолиб кетган, Фахриддин Худойқулов атрофидаги борлигига шубҳам бўлган ўша 700 дан ортиқ аъзодан минг маротаба афзалдир.
Энди “Бирлик”ни тузилишига келсак 80-йилларни охирида СССРдаги бошқа республикаларда, айниқса,Болтиқ бўйи республикаларида бўлаётган воқеалар ўзбек ҳалқини хам онгини уйғотиб озодлик курашига ундай бошлаган эди.
“Бирлик” тузилишидан анча аввал республикамизнинг кўпгина шаҳарларида муҳолиф ташкилотлар тузишга ҳаракатлар бўлган. Масалан Шаҳрихон шаҳрида 1987 йилда “Камолот”номли ташкилот тузилиб, Шахар Советига тасдиқ учун тақдим ҳам қилинган, аммо рад жавобини олган. Ўша пайтдаги “Камолот”чилар ҳам географик ўринни аҳамятини жуда яхши билишган, яъни мухолиф ҳаракатлар оммавий бўлиши учун бундай ҳаракатлар пойтахтда тузилгани мақуллигини. Шунинг учун улар пойтахтга кўз тикиб тургандилар.
Ҳа, айтгандай, мустақилликдан кейин тузилган ёшлар ташкилотига “Камолот” номи берилгач роса кулганимизни айтиб ўтиш даркор.
Ўша оловли кунларнинг бирида Пулатжон Охунов “Бирлик”нинг дастлабки ротаторда чоп этилган программасини келтириши биланоқ барча шаҳрихонлик камолатчилар бирликчига айланиб кетганмиз.
Адашмасам, бундай ташкилотлар Қўқон шаҳрида ҳам бўлган эди. Бўлганда ҳам яхшигина уюшган, кучга эга бўлган.
Демоқчиманки, тарихий шароитнинг ўзи Ўзбекистонда ҳам “Бирлик” тимсолидаги мухолиф харакат тузилиши учун обьектив шароит яратиб берган.
Демак, “Бирлик”ни мен тузганман дея куруқдан-қуруқ кукракка уравериш фақат “Коммунистик партия манифестини” мен ёзганман, деган латифага ўхшаб кетади.
Шунингдек мен “Бирлик”нинг ўша мудхиш “бўлиниш” курултойларида иштирок этганман ва ўша пайтда халқ манфаатлари ҳозир “Бирлик”ни тузгани билангина мақтанадиганлар томонидан арзимаган нарсалар эвазига сотилганлигини жуда яхши англаганман.
Мен ўша Фахриддин ҳозир ҳам худо қилиб кўрсатаётган сотқинларга тупираман. Агар улар қилган айбларни тан олиб, “Бирлик”ка қайтсалар, балким кечиришга арзир, аммо уларда бунақанги мардлик 20-йилдан бери ҳам етишмади, бундан кейин ҳам етишига ишонмайман.
Акбарали Ориф
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг
Андижон вилоят ташкилоти етакчиси