28 January 2011
12:12 - Инсон ҳуқуқлари ресурс маркази очилди, лекин ҳуқуқдан дарак йўқ
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Академиясида инсон ҳуқуқлари бўйича Ресурс Маркази очилди. Марказнинг аҳамияти ҳақида тўлқинланиб гапирган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов мамлакатда инсон ҳуқуқларининг кафолатлангани, шунга қарамай суд-ҳуқуқ тизимида айрим муаммолар қолганини таъкидлади.

Халқаро тоифадаги бу масхарабознинг гапларига кўникиб қолганмиз, бироқ Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Иштван Венселнинг бу гапларга жўр бўлганига нима дейиш мумкин.

Миршаблар академиясининг матбуотчилари тарқатган маълумотда айтилишича, Ресурс Маркази замонавий технологиялар, адабиёт ва қўлланмалар билан жиҳозланган.