25 January 2011
12:40 -
Перу ҳам Филистинни мустақил давлат сифатида тан олди
Кеча Перу ҳукумати бу ҳақда расмий баёнот бергани, Prensa Libre агентлигига асосланган жаҳон оммавий ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Аммо, Филистин қайси чегаралар доирасида тан олингани ҳали билдирилмапти. Ҳукумат бу хусусдаги қарорини кейинроқ эълон қилар эмиш.
Маълумки, сўнгги ойларда Эквадор, Боливия, Чили, Гайана, Бразилия ва Аргентина Филистинни мустақил давлат сифатида тан олишди. Бразилия ва Аргентина Филистинни 1967 йилдаги Олти кунлик урушгача бўлган чегаралар доирасида тан олишган.
Куба, Никарагуа, Коста-Рика ва Венесуэла анча аввал Филистинни тан олишган эди.