25 January 2011
21:48 - Ўзбекистон президенти Брюсеелда учта учрашув ўтказиб, ташрифини битирди
Давлатимизнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА мамлакат президенти Ислом Каримнинг Брюсселга қилган кечаги бир кунлик ташрифи хусусида бугун эрталабгина расмий хабар тарқатганидан ҳам тушуниш мумкинки, Ислом Карим ўзи кутган даражадан ҳам паст иштиёқ билан қабул қтлинган. Хабардан маълум бўлишича, Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозо, ЕИнинг энергетика бўйича комиссари Гюнтер Эттингер, НАТО Бош Котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашувлар давомида умумий гаплардан нарига ўтилмаган.

Бирдан-бир пичоққа илинадиган хабар – Тошкентда ЕИ Ҳайъатини ташкил қилишдир. Бу - ЕИнинг Ўзбекистонга кириб келишини расмийлаштирадиган воқеа бўлади.

Кутилганидек, Жозе Мануэл Баррозо Ислом Каримнинг Олий Мажлисда қилган маърузасида таклиф қилинган Ўзбекистонда дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпциясини ҳамда Ўзбекистон ўзбеклар Қирғизистонда қирғин қиланётганда ҳеч нарса қилмаганини олқишлабди.

Кўринишидан, Ислом Карим бу ташрифи муносабати билан ўзбек халқи олдида мақтанишга арзийдиган бирон нарсага эришишни уддалай олмаган.

Аммо, ўзбек мухолифати бундай ташрифнинг бўлганидан етарлича унумли фойдалана олишига шубҳа йўқ.