22 January 2011
21:33 - Олтин нархи яна тушишга бошлади
Ўтган йили октябрь-ноябрь ойларида ортиш бўйича жаҳон рекордлари ўрнатган олтин нархи, ўша даврдан сўнгра тушишга бошлади. 2010 йил 15 октябрда олтиннинг бир унцияси жаҳон бозорларида 1,387.10 доллардан сотилган бўлса, куни кеча $1,343 долардан сотилди.

Шундай қилиб, ўтган йили 25 фоизга (!!) ортган олтин нархи сўнгги ойларда тахминан 3 фоизга тушибди. Бундай тушиш Ўзбекистон учун ҳарҳолда ёмон хабар. Аммо Ўзбекистонда олтин билан боғлиқ ҳеч қандай воқеа хабар қилинмаслиги олдиндан маълум.