22 January 2011
01:06 - Александр Лукашенко тўртинчи марта президентлик курсисига расман ўтирди
Ўтган йилнинг 19 декабрь куни Белорусияда ўтказилган президент сайловининг ғолиби деб эълон қилинган Александр Лукашенко бугун расмий маросим – инаугурация воситасида тўртинчи марта президентлик курсисга расман ўтирди. Сайловда мухолифат вакилларини ҳисобга олганда 8 номзод қатнашган бўлса ҳам, унинг натижалари сохталаштирилганиги ҳеч қандай шубҳа йўқ. ЕИ ва ЕХҲТ айнан шундай деб ҳисоблади ва инаугурацияни бойкот қилди.

Мамлакат Конституциясини ҳам ўзи истаган шаклда ўзгартиришга эришиб келаётган Александр Лукашенко 1994 йилдан бери Белорусиянинг президенти ва Европанинг сўнгги диктаторидир.