21 January 2011
03:27 -
“Алп Жамол” ширкати мулозимлари устидан маҳкама давом этмоқда
Машҳур “Алп Жамол” ширкати устидан маҳкама бошлангани, мазкур компаниянинг бир қанча мансабдор ашхслари иқтисодий жиноятларда айбланаётгани хусусида аввал хабар қилгандик.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Каромат Абдураҳмонова раислигида (Олмазор тумани суди биносида) давом этаётган маҳкамага таниқли ишбилармон, “Алп Жамол” ширкати бошқарувининг собиқ раиси Муҳиддин Асомиддиновнинг рафиқаси Лутфияхон Асомиддинова ҳамда ўғли Беҳрузлар келтирилди. Маълум бўлишича, компаниянинг бир қанча кичик шаҳобчаларини бошқарган оила аъзолари солиқлардан бўйин товлаш, ноқонуний даромадларни легаллаштириш ва компаниянинг пулларни талон-тарож (растрата) қилишда айбланмоқдалар.
Суд маҳкамасига Муҳиддин Асомиддиновнинг ўзи келмаётгани, у ҳозирда Европа давлатларидан бирида қочувда экани маълум бўлди.