19 January 2011
06:07 -
Ўз вақтида текинга қўйдирилмаган сув ўлчагичларни энди зўрлаб қўйдиришади
Иссиқ сув ўлчагичи бўлмаган уйларга бериладиган иссиқ сувнинг нархи 1 февралдан 20 фоизга ортади, деб одамларни қўрқитмоқда “Тошиссиққуввати” бирлашмаси. Табиий, мақсад – ҳаммани тезроқ сув ўлчагичлар ўрнатишга зўрлашдир.Тўғрисини айтса, бу воқеа ҳам Ўзбекистон замонавийлашиб бораётганининг кўрсатгичларидан бири. Бир неча йил аввал бўлсайди, иссиқ сув ўлчагичи қўйилмаган уйларга сув бериш тўхтатиларди, тамом вассалом.
Аслида, бу - кечикиб қилинаётган иш. Мустақилликнинг биринчи йилларида АҚШ ва Туркияда яшайдиган ўзбек аслли бизнессменлар Ўзбекистонга киришга ҳаракат қилганлари маълум. Улардан бири аввал Тошкент, кейин бошқа шаҳарларга текинга сув ўлчагичлар қўйиб беришни таклиф қилиб, бунинг эвазига хонаданлардан сув учун олинадиган 1 ёки икки йиллик тўловларни ўзига олиш шартини қўйганди.
Ислом Каримнинг “Янги уй қурмасадн эскисини бузма” шиори остида ҳамма соҳада имиллаб иш олиб борган Ўзбекистон ҳукумати ўша ўзбек бизнессмени билан музокара ҳам қилиб ўтирмасдан, унинг таклифини рад этганлиги ҳаммага бўлмаса ҳам баъзиларга маълум, дейди мухбиримиз. Мана, энди сал кам 20 йил ўтса ҳам, сув ўлчагичлар муаммоси ҳалигача кун тартибида турибди.