19 January 2011
01:20 -
Президент Ислом Карим ростдан ҳам ислоҳотларни чуқурлаштирмоқчи, ҳокимият структуралари бунга қарши

Ўзбекистон президенти бир неча йил аввал Афғонистон муаммоларини ечиш бўйича “6+3” конференцияси ўтказишни таклиф қилди, аммо Ғарбнинг аҳмоқ лидерлари ҳалигача бу таклифнинг моҳиятини тушунишмади ва уни амалга оширишга шошилишмаяпти. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой Остонада ЕХҲТ саммитини ўтказиш таклиф билан чиққанда, бунга бизнинг сайтимиз ҳам скептик қараганди, аммо Ғарб дунёси бу аҳмоқона таклифни қабул қилди ва саммит бўлиб ўтди. Ғарб буни қабул қилмаса эди, Нурсултон ҳам ўзимизнинг Ислом каби кулгига қолган бўларди.
Майли, буни Ғарбнинг Ислом Каримга қарши қилаётган интригаси деб тушунайлик, аммо отахонамиз ўткан йилнинг 12 ноябрида Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳақида Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида нутқ сўзлаб, ўртага отган оламшумул таклифлари нега ерда қолиб кетмоқда? Бунинг Ғарбга алоқаси йўқ-ку, таклифлар мамлакатимизда амалга оширилиши керак-ку!!
Лекин, оширилмаяпти. Энди Ғарб эмас, ҳокимият структураларида ўтирган халқ душманлари ҳамма нарсани саботаж қилишмоқда.
Тўғри, президент нутқининг биринчи бўлимида ўртага отилган “Дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaрувини дeмoкрaтлaштириш” бўйича таклифларини дарҳол амалга ошириб бўлмайди, бунинг учун Ислом ака бошчилик қиладиган ҳокимиятнининг ўзини алмаштиришдан бошқа йўл йўқ, аммо учунчи бўлимдаги “Axбoрoт сoҳaсини ислoҳ қилиш, axбoрoт вa сўз эркинлигини тaъминлaш”га оид таклифларни дарҳол амалга ошириш мумкинку. Буни ким саботаж қилмоқда, ким Ислом аканинг оёғидан тортмоқда? Жавоб аниқ: Ўзимизнинг ахборот воситаларимиз.
Мисол учун узоққа бориб ўтиришнинг кераги йўқ. Ҳатто қўшни мамлакатларда давлатнинг расмий ахборот агентликлари бир кунда юздан ортиқ хабар тарқатар экан, асосан спортга оид тахминан 10 та хабар тарқатадиган давлатимизнинг расмий ахборот агентлиги ЎзАни қўйиб туринг, Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги қилаётган ишларга қаранг.
Ўзбек ва инглизча саҳифалари 14 январдан бери, арабча саҳифаси эса ўтган йилнинг 2 ноябридан бери янгиланмайдиган, асосан рус тилида олди-қочди пропагандик материаллар тарқатадиган бу агентликнинг яширин ва асосий вазифаси ҳаммага Ислом акамизни бебуруд сиёсатчи сифатида кўрсатиш эмасми? Айнан, шундай. Акс ҳолда, “Жаҳон” агентлиги ислоҳотни ўзидан бошлаб, хабарчилик билан шуғулланишга ўтган бўларди.
Балки, у ерда ишлайдиганлар хабарчилик нималигини билишмас? Бўлиши мумкин. Шунда бўлса, марҳамат, бизнинг сайтдан ўрганишсин, ҳеч бўлмаса.