19 January 2011
03:37 - Тарихий воқеа: Россия президенти Филистинда
Бугун Росия президенти Дмитрий Медведев БМТнинг 1948 йилдаги қарорига кўра Филистин давлатига берилиши керак керак бўлган, аммо Исроил томонидан босиб олинган ва Ғарбий соҳил деб аталадиган ҳудудга келди. У шу ердан туриб, СССР 1988 йилдаёқ Филистинни мустақил давлат сифатидан тан олганини, Россия СССРнинг вориси сифатида ўша қарорига содиқ қолишини таъкидлади.

Сўнгги ойларда Лотин Америкаси давлатлари тарафидан мустақиллиги тан олинишга бошлаган Филистин учун Дмитрий Медведевнинг бу ерга келиши, президент Маҳмуд Аббос билан учрашиши ва Шарқий Қуддус Филистиннинг пойтахти эканлигини урғулаши ўта муҳимдир.

Аммо, бу воқеалар Исроилни Филистин арабларига бўлган қаттиққўлликка асосланган сиёсатини юмшатадими? Кўринишидан, йўқ.

Бундан ташқари, Россия президентининг Филистинга келиши - арабларни қўллаб-қувватлашдан ҳам кўпроқ Исроилнинг аосий елкадоши бўлган АҚШга қарши рамзий қадамдан бошқа нарса эмас.