14 January 2011
00:00 -
Freedom House: Ўзбекистон ҳали ҳам эркинлик бўлмаган мамлакатлар ичида
Марказий қароргоҳи АҚШнинг пойтахтида жойлашган ҳуқуқ ҳимоячиси Freedom House ташкилоти 2009 йил натижалари бўйича 2010 йил 12 январда эълон қилган рўйхатида Ўзбекистонни эркинлик бўлмаган энг ёмон 10 та мамлакат қаторига қўшган эди.
2010 йил натижалари бўйича бугун эълон қилинган рўйхатда Ўзбекистоннинг ўрни ўзгармаган. У ҳали ҳам эркинлик бўлмаган мамлакатлар ичида.
Ўтган йилги рўйхатда собиқ Совет жумҳуриятларидан Эстония, Литва, Латвия ва Украина эркинлик бўлган, Қирғизистон, Гуржистон, Молдова ва Арманистон қисман эркинлик бўлган, бошқалар эркинлик бўлмаган мамлакатлар қаторида эди. Бу йил Украина ҳам қисман эркинлик бўлган мамлакатлар қаторига туширилибди.