12 January 2011
04:19 - Ўзбекистонсиз ГУОМнинг ташқи ишлар вазирлари Киевда йиғилишади
Гуржистон, Украина, Озорбайжон ва Молдова давлатларини бирлаштирувчи ГУОМнинг ташқи ишлар вазирлари шу йилнинг охирида Киевда йиғилишади, дейилади Озорбайжоннинг “Тренд” агентлиги тарқатган хабарда. Бундай йиғилиш ўтказиш ҳақида вазирлар ўтган йилнинг 2 декабрида Остонда ўтказилган ЕХҲТ саммити вақтида келишишган экан.

ГУОМ котибиятидагиларнинг билдиришича, Киевда бу ташкилотнинг ишини янада жонлантириш билан боғлиқ масалалар кўрилиши кутилмоқда.

Маълумки, 1997 йили тузилган бу ташкилотга 1999 йили Ўзбекистон ҳам қўшилган, аммо бир йилдан кейин Россиянинг талаби билан чиқиб кетганди. ГУОМнинг Киевда ўтказилган саммитида унинг номи қуйидагича тасдиқланган: “Демократия ва Иқтисодий Ривожланиш Ташкилоти – ГУОМ”.