12 January 2011
03:45 - АҚШ қўшинлари 20104 йилдан кейин ҳам Афғонистонда қолади
Reuters агантлигининг ҳозиргина тарқатилган хабарида айтилишича, АҚШ вице-президенти Жо Байден Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан Қобулда ўтказган учрашуви чоғида “АҚШ қўшинлари Афғонистоннинг истаги билан 2014 йилдан кейин ҳам бу мамлакатда қолиши мумкинлигини” гапирган. Маълумки, АҚШ президенти Барак Обама ўз қўшинларини шу йил июль ойидан олиб чиқиб кетишга бошлаш ва 2014 йилда бутунлай Афғонистондан чиқиб кетишга ваъда берганди.

Аммо, Афғонистонда олиб борилаётган уруш кўрсатмоқдаки, у яқин орада битадиган эмас. Қолаверса, Покистондаги ислом жангариларини йўқ қилмасдан, Афғонистонда ғалаба қозониб бўлмайди.

Шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Жо Байден АҚШ қўшинларининг Афғонистонда қолиши мумкинлиги ҳақида гапирса ҳам, аслида, муваффақ шундай бўлиши хусусида биринчи сигнал берди.

Жо Байденнинг кутилмаганда Афғонистонга келиши ҳақидаги кечаги хабарларни таҳлил қилар экан, агентлигимиз мухбири АҚШ қўшинларининг Афғонистондан кетиб, бу мамлакат ўз ҳолига ташлаб қўйилиши Ўзбекистон учун ҳам оғир кунлар олиб келишини урғулаган эди. Аслида, оғир кунлар фақат Ўзбекистоннинг эмас, бутун Марказий Осиё ва ҳатто Россиянинг бошига тушиши муқаррар.

АҚШ вице-президентининг бугунги сўзлари, Ислом Каримдан тортиб Владимир Путингача, ҳамма ҳукмдорларни роҳатлантирганига шубҳа йўқ.