12 January 2011
04:43 -
Ўзбекистоннинг бошқарув органлари хизматчиларининг сони 10 фоизга камайтирилади, кризис гирдобига киришимиз давом этмоқда
Президент Ислом Каримнинг Фармонига кўра, бошқарув органлари хизматчиларининг ҳозирги сони 10 фоизга камайтирилиб, шу йилнинг 1 мартида 60570 гача туширилади. Фармонда ҳамма давлат ва хўжалик органлари февралнинг охиригача ўз хизматчиларининг сонини камайтириш режалари қандай бажарилаётгани ҳақида Молия вазирлигига ҳисобот беришлари кераклиги кўзда тутилган. Маълумки, ўтган йилнинг бошида ҳам бошқарув органлари хизматчиларинг сони 12 фоизга камайтирилганди.
Табиий, Ўзбекистон расмийлари бундай қисқартиришни бошқарув органлари фаолиятининг самарадорлигини орттириш, ортиқча ходимларни бошқа ишга ўтказиш билан оқласалар керак. Аслида, бунинг сабаби – жаҳон иқтисодий кризисининг Ўзбекситонга ҳам етиб келаётгани ва Ўзбекистон бюджетида етарли маблағ йўқлигидир.
Мамлакатимиз раҳбарининг Ўзбекистон жаҳон иқтисодий кризисини усталик билан ҳатлаб ўтгани ҳақидаги гаплар лофдир. Жаҳон иқтисодий кризиси Ўзбекистон каби ривожланмаган мамлакатларга кечикиб келмоқда, холос. Жаҳон катта талафотларсиз кризисдан чиқмоқда, Ўзбекистон осонликча чиқолмайди ҳам.