11 January 2011
06:40 -
АҚШнинг вице-президенти Жо Байден кутилмаганда Афғонистонга келди
Аслида, “кутилмаганда” эмас, “аввалдан эълон қилинмасдан” дейиш лозим бўлса керак. Чунки, америкаликлар уруш бўлаётган малакатларга келган юксак даражали раҳбарларнинг ташрифи ҳақида ҳеч қачон аввалдан хабар бермайдилар. Ваҳоланки, улар аввалдан тайёрланади.
Жо Байденнинг кеча маҳаллий вақт билан кечқурун бошланган бу сафардан мақсади, Reuters агентлигининг хабарида айтилишича, - АҚШ қўшинларини, президент Обаманинг ваъдасига мувофиқ, Афғонистондан шу йил июль ойидан олиб кетишга бошлаш билан боғлиқ масалаларни АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондаги қўмондони генерал Дeвид Пeтрeус ва Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан муҳокам қилиш.
Қобул аэропортидан вертолетда АҚШ элчихонасига келган Жо Байден бу ерда генерал Дeвид Пeтрeус ва АҚШнинг элчиси Карл Эйкенберри билан 1 соату 45 минут кўришган.
Малумки, йиллик ҳаражатлари 113 миллард долларга етиб борган Афғонистондаги урушдан оддий америкликлар норози. Айнан уларнинг кайфиятини ҳисобга олган Барак Обама бу йил ёзида ўз қўшинларини олиб кетишга бошлаб, 2014 йилгача Афғонистоннинг хавфсизлигини таъминлашни бу мамлакат қўшинларига топширмоқчи. Табиий, НАТОга кирувчи мамлакатлар ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватламоқдалар.
Ғарб қўшинлари ўз вазифаларини 2014 йилгача бажариб, Афғонистонни тарк этишларига ишониш қийин, дейди мухбиримиз. Аммо, Афғонистон нисбатан бўлса ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилгандан кейин, Ўзбекистонни ҳам оғир кунлар кутади. Бунга ҳозирданоқ тайёрланиш керак.