11 January 2011
07:10 -
Мамлакатимизда Интеллектуал Мулк Агентлиги ташкил этилган
Ўрисларнинг “Регнум” ахборот агентлиги тарқатган маълумотда айтилишича, мамлакатимизда Давлат патент бошқармаси ва Муаллифлик ҳуқуқи бўйича агентлик бирлаштирилиб, унинг асосида Интеллектуал мулк агентлиги ташкил этилибди. Агентликка хабар қилган амалдорлар давлатнинг икки идораси фаолияти бирлаштирилишидан ижобий натижалар кутаётганини айтган. Ҳозиргача биров билмайдиган агентлик янги ихтиро ва интеллектуал мулкларни муҳофаза қилишда ўзига хос сакраш қилармиш.
Эслатиш лозим, Муаллифлик ҳуқуқи бўйича агентликка Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Орипов раҳбарлик қилган йиллари бир неча минг интеллектуал қайдномалар киритилди, мамлакат ҳукумати бу борада бир қанча халқаро битимларга қўшилди. Бироқ кейинги йилларда унинг номини биров эшитгани йўқ.
Ҳозир ҳам бу хабарни мамлакатимизнинг эмас, Россиянинг ахборот воситаси тарқатаётгани нотабиийдир.