09 January 2011
01:18 -
Тошкентда халқаро янги кино фестивали иш бошлар эмиш
Сарлавҳадаги киноянинг сабаби – бу ҳақда хабар берган 12.uz сайти, ҳеч қандай манба кўрсатмасдан, 2011 йилнинг баҳор ойларида Тошкент халқаро янги кино фестивали ўз ишини бошлашини билдиради. Маълум бўлишича, ҳар йили ўтказилиши режалаштирилаётган мазкур фестиваль географияси кенг бўлиб, нафақат Марказий Осиё, балки Хитой, Япония, Корея Республикаси, Сингапур, Малайзия, Индонезия сингари Тинч океани ҳудудидаги давлатларни ҳам қамраб олар экан.
Табиий, бундай муҳим маданий тадбир, агар ростдан ҳам кинофестиваль бўладиган бўлса,энг камида ҳукуматнинг қарори билан амалга оширилмоқда. Аммо, хабарда бу ҳақда ҳеч нарса айтилмайди.
Яна айтилишича, фестивалда танловга қўйилган фильмларни жаҳон кинематографиясининг кўзга кўринган арбоблари, машҳур актёр ва мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради. Бундан ташқари Тошкент халқаро янги кино фестивали доирасида давра суҳбатлари, брифинглар ўтказилиб, уларда Осиё минтақаси кинематографиясининг ривожланиш масалалари муҳокама қилинади.
Хуллас, шундай фикр туғиладики, хабарнинг фандайдир 12.uz сайти эмас, кинофестивалнинг матбуот хизмати тарқатмоқда.