09 January 2011
01:23 - Кўмирчиларимиз режани бажарди, лекин аҳолига кўмир йўқ
“Ўзбеккўмир” акциядорлик компанияси матбуот хизмати тарқатган маълумотда билдирилишича, 3,34 миллион тонна кўмир қазиб олган кўмирчиларимиз йиллик режаларини уддалашибди. Ҳажми 84,82 миллиард сўмни ташкил қилган қимматли ашёнинг каттагина қисми хорижлик истеъмолчиларга сотилибди.

Совет замонида пахта етиштириб, бўзга ёлчимаган ўзбеклар эса мустақилик даврида ҳам кўмирга зор. Ваҳоланки, тарқатилган маълумотга кўра, юртимизда қарийб 6 миллиард тонна кўмир заҳираси мавжуд,1 тонна кўмирнинг биржадаги нархи тахминан 50 000 сўм атрофида. Бироқ излаган киши кўмир топа олмайди.