08 January 2011
03:16 - 2013 йилда футбол бўйича ўсмирлар чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади
Бу ҳақда янги чиқишга бошлаган "Footboll +" газетасининг биринчи сони хабар беради. Ўзбек ва рус тилларида ҳафтада уч марта чиқадиган бу газетанинг ўзи ҳам ўша чемпионатга тайёрланиш кампанияси доирасидаги ишлардан бири эканлиги ўз-ўзидан маълум.

Чемпионат бошланишига Тошкент, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон, Бекобод шаҳарларида бир қатор спорт ареналари капитал таъмирланади.

Маълумки, Ўзбекистоннинг футбол бўйича ўсмирлар жамоаси 2010 йилда иккинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этди.