08 January 2011
02:15 - Нишонда миршаблар фирибгар-у зўровонларга ҳомийлик қилмоқда
“Ҳаракат” хатқутисига Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидан келиб тушган бир мактубда таъкидланишича, туман ИИБ терговчиси Убайдулла Жўраев бир қатор жиноятчиларнинг бошини силаб, уларга рағбат кўрсатмоқда. Хусусан, туманнинг Гулистон фермерлар уюшмасида яшовчи фирибгар Ўрол Алиқуловни ўз соясига олган. Маҳаллий фуқаро Эшқул Ўриновнинг ўзгаларни пичоқлаб, жиноий жавобгарликдан қутулиб қолган фарзандларини ҳимоя қилмоқда. Юзлаб қўйлари бўлган маҳаллий бой Юсуф ҳожи Алиқуловга унинг чўпони сингари садоқатли. Бу бойнинг болалари бир-икки маҳалладошларини трактор билан босиб кетганига қарамай уларнинг ишини бости-бости қилган.

“Убайни Убай қилган ИИБ бошлиғи ўринбосари М. Қодиров бўлади” дейилади мактубда. Эмишки, ўша Қодиров туманга келганидан бери қотилликлар, жиноятлар сони геометрик прогрессия шаклида ўсмоқда.